Инсон неча ёшга етганда қари ҳисобланади? Бу саволга умумий ва объектив жавоб деярли йўқ. Ахир баъзи инсонлар 60 ёшида ҳам қувноқ ва энергияга тўла ҳаёт кечиради, бошқалар эса ўттиз ёшида сурункали касалликларга чалинган бўлади.
АҚШ, Финляндия ва Буюк Британия тадқиқотчиларидан иборат олимлар гуруҳи 20 ёшдан 90 ёшгача бўлган инсонларнинг мушак ва миядаги генлар фаоллигини ўрганишди. Унга кўра, инсон танасида кескин ўзгаришлар ўртача 50-55 ёшда содир бўлади.
Узоқ умр кўрувчилар одатда, ортиқча вазнга эга эмас, кам овқатланади, чекиш ва алкоголь ичиш каби зарарли одатлардан ҳоли. Бундан ташқари, узоқ умр кўрувчилар:
- Ширинлик кам истеъмол қилади ёки шакарни тўлиқ чеклайди;
- Оқсилга бой маҳсулотларни яхши кўради ва тишлар саломатлигига эътиборли бўлади;
- Кам умр кўрадиганларда оқсилни ҳазм қилиш учун муҳим бўлган ферментлар миқдори тушиб кетади, уларнинг ўрнини тўлдириш учун БФҚ ёки махсус ферментлар қабул қилиш лозим бўлади;
- Кам яшайдиганлар остеопороз (мушаклар сусайиши ва суяклар мўртлашиши) касаллигига кўп чалинади. Ушбу хасталик овқатланиш тартиби билан боғлиқ;
- Умри узоқ бўлган инсонлар қовурилган овқатдан кўра сув ва буғда пишган таомни афзал кўради ва етарли миқдорда сув ичади;
- Соғлом ва тетик инсонлар соғлом овқатланиш тартибига амал қилади ва уйқу сифатига аҳамият беради.
Юқоридаги келтириб ўтилган тавсияларга амал қилиш узоқ умр ва соғлом ҳаёт гаровидир, дейилади тадқиқотда.
Изоҳ (0)