Сурия пойтахти Дамашқ шаҳри яқинида юз берган иккита портлаш оқибатида камида 40 киши ҳалок бўлди, 120 нафари жароҳат олди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Маҳаллий ОАВнинг маълум қилишича, ҳужумлар Боб ас-Сағир қабристони яқинида зиёратчиларни ташиётган автобусларга қаратилган эди.
«Ал-Манар» телеканали маълумотига кўра, портлашлар оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар ироқликлар бўлган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)