Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй мамлакатнинг Евроиттифоқдан чиқиш жараёнини 14 март, сешанба куни бошлаб юбориши мумкин. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
The Daily Telegraph нашрига кўра, ҳукумат Британия парламенти юқори ва қуйи палаталари мамлакатга тузилмадан чиқиш ҳуқуқини берувчи 50-модда юзасидан 13 март, душанба куни келишувга эришишига ишончи комил.
Бу эса бош вазирга вакиллар палатасида Brexit жараёнини бошлаб беришга имкон яратади.
Нашрнинг ҳукуматдаги манбаси Тереза Мэй Британия Евроиттифоқдан чиқиши жараёнини «иложи борича тезроқ» бошлаш ниятида эканлигини билдирди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)