Ироқнинг БМТдаги доимий вакили Али ал-Ҳаким ИШИД жангарилари томонидан Мосулда кимёвий қуролдан фойдаланилгани аломатлари аниқланмаганини маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«ИШИД Мосулда кимёвий қуролдан фойдалангани далил-исботлари мавжуд эмас», — дея таъкидлади Ироқ вакили.
Олдинроқ Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Мосулда кимёвий қурол қўллангани ҳақида пайдо бўлган хабарлардан хавотир билдирган эди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)