Сурия президенти Башар Асад Phoenix телеканалига берган интервьюсида мамлакатдаги уруш 2017 йилда тугашига умид қилаётганини билдирди. Бу ҳақда, SANA агентлигига таяниб, «Газета.ru» хабар берди.
«Урушнинг бу йили сўнггиси бўлади, деган умид бизда ҳар доим бор. Бироқ, ҳар нима бўлганда ҳам, бу — уруш ва нима бўлишини аниқ айта олмайсан», — деди Сурия президенти.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)