Чехия президенти Милош Земан ўзини Россия, Хитой, Америка янги маъмурияти ва Исроилнинг агенти деб атади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
У бундай ҳазиломуз шаклда Россия телеканалларидан бирининг журналисти унинг россияпараст позицияси ҳақида берган саволга жавоб қилди.
«Биласизми, мен Россиянинг, хусусан, Владимир Владимирович Путиннинг агентиман. Шуни қўшимча қилишим керакки, Хитой раисининг ҳам агентиман. Энди эса мени АҚШ янги президентининг ҳам агенти дейишяпти. Мен ўзим доим қўллаб-қувватлайдиган Исроилнинг агентиман», — деди Земан.
Сўнг президент аслида фақат битта мамлакат — Чехиянинг агенти эканлигини жиддийлик билан айтди.
Изоҳ (0)