Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон тарафдорлари давлат раҳбарига суиқасд уюштиришда айбланаётганларга тухумлар улоқтирди. Бу ҳақда Hurriyet Daily News хабар бермоқда.
Ҳодиса мамлакатнинг Муғла вилояти суди биноси яқинида рўй берди. Мазкур иш бўйича мухолифатчи Фатҳуллоҳ Гуленнинг 47 нафар тарафдори терговга тортилган.
Эслатиб ўтамиз, 2016 йил 16 июлга ўтар кечаси давлат тўнтаришига уриниш чоғида бир гуруҳ ҳарбийлар Эрдўғон дам олаётган Мармарисдаги меҳмонхонага ҳужум қилди. Ҳужум Туркия етакчиси бинони тарк этганидан бир неча дақиқа ўтиб уюштирилганди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)