АҚШ президенти Дональд Трамп Twitter’даги саҳифасида аёлларни Халқаро хотин-қизлар куни билан табриклади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
АҚШ президенти 8 март куни микроблоглар хизматида қолдирган хабарида одамларни у билан бирга аёлларнинг Америка жамиятида тутган ўрнини ёдга олишга чақирди.
«Мен аёлларга ҳамда уларнинг ҳозирги жамиятимиз ва иқтисодиётимиз учун жуда муҳим бўлган кўплаб ролларига нисбатан чуқур ҳурмат ҳиссини туяман», — деб ёзди Трамп.
Шунингдек, Трамп аёллар нафақат Америка жамиятида, балки бутун дунёда муҳим ўрин тутишини ҳам алоҳида қайд этиб ўтди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)