Тошкент давлат аграр университетида Европанинг етакчи олий ўқув юртлари, Ўзбекистондаги нуфузли олий таълим муассасалари ва тегишли вазирликлар билан ҳамкорликда Европа Иттифоқининг Tempus дастури доирасида Uzhealth лойиҳасига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Европа Иттифоқининг Tempus дастури доирасида 2013 йилдан буён Uzhealth лойиҳаси ташкил этилиб, у Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларининг саломатлик, соғлиқни сақлаш, ветеринария, озиқ-овқат хавфсизлиги, экология йўналишларини такомиллаштиришга қаратилган. Лойиҳа доирасида салоҳиятли кадрларни тайёрлаш, уларнинг малакасини оширишга ҳам алоҳида урғу берилмоқда. Натижада мамлакат ёшлари хориждаги нуфузли таълим даргоҳларида билимини ошириш имкониятига эга бўлмоқда.
Мазкур лойиҳа доирасида Европанинг тўртта етакчи таълим муассасаси, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим, Соғлиқни сақлаш, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирликлари ва ўнта энг нуфузли олий таълим муассасаси талаба ва профессор-ўқитувчилари ўртасидаги ҳамкорлик самарали йўлга қўйилган.
Тадбирда таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорликни янада кучайтириш, истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш, малакали кадрларни етиштириш тизимини ривожлантириш масалалари муҳокама этилди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)