Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан, 6 март куни давлат ташрифи билан Ашхободга келди, дея хабар бермоқда.
Мавзуга доир: Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовга китоб совға қилди, Бердимуҳамедов эса Ўзбекистон Президентига зотдор от туҳфа этди
Бу хиёбонга Ўзбекистон Биринчи Президенти Ислом Каримов 2007 йилда кўчат ўтқазган эди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон давлат раҳбари Туркманистон биринчи президенти Сапармурат Ниёзов мақбарасига гул қўйди. «Ўтганларнинг руҳи покларига Қуръон тиловат қилинди», — дейилади ЎзА ахборотида.
Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга давлат ташрифи давом этмоқда. «Туркман давлат хабарлари» агентлигининг ёзишича, 7 март куни президентлар Лебап вилоятидаги темирйўл ва автомобиль кўприкларининг тантанали очилиш маросимида қатнашади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)