Олимларнинг фикрича, 100 йилдан сўнг Венеция сув остида қолиши мумкин. Уларнинг мазкур тадқиқоти Quaternary International журналида чоп этилди, деб ёзади «Газета.ru».
Экспертлар 2100 йилга қадар Ўртаер денгизи сатҳи 140 сантиметрга кўтарилишини таъкидламоқда. Шу билан бир пайтда охирги 1000 йил ичида денгиз сатҳи бор-йўғи 30 сантиметрга кўтарилган. Денгиз сатҳи қандай ўзгариб борганлигини аниқлаш учун тадқиқотчилар эрамиздан аввалги 4000—2500 йилларда маҳаллий аҳоли томонидан донга ишлов бериш учун фойдаланилган тегирмонтошларини ўрганди. Улардан баъзилари ҳамон қирғоқда қолган.
Бутун Италия бўйлаб 33 та ҳудудга сув остида қолиш таҳдид солаётганлиги маълум қилинмоқда. Сув сатҳи глобал исиш ва иссиқхона эффекти туфайли кўтарилмоқда.
Изоҳ (0)