Палебиологлар халқаро жамоаси Ердаги тош қотган энг қадимий ҳаёт изларини топди. Тадқиқот натижалари Nature журналида чоп этилди.
Сайёрамизда 3770—4280 миллион йил аввал сувости гидротермал булоқлар яқинида яшаган бактериялар изи дунёдаги энг қадимий қоялар — Нуввуагиттук (Канада) бўлакларида аниқланди.
Олимлар ўрганилган намуналарда найчасимон ва ипсимон тизимлар, шунингдек, темир оксиди гранулалари ва карбонатларни аниқлади. Бу эса ўтмишдаги биологик фаолликдан далолат бериши билдирилмоқда.
Изоҳ (0)