Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Нобель мукофотининг иқтисод йўналишидаги энг ёш лауреати Кеннет Жозеф Эрроу Калифорнияда 95 ёшида вафот этди. Бу ҳақда олимнинг ўғлига таяниб, The Washington Post маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС». 

Кеннет Жозеф Эрроу.

Кеннет Жозеф Эрроу.
Фото: AP

Эрроу мукофотни 1972 йилда Жон Хикс билан биргаликда тенглик ва фаровонлик умумий назариясига қўшган ҳиссаси учун олганди. Ўшанда Эрроу 51 ёшда бўлган ва Нобель мукофотининг иқтисод йўналишидаги энг ёш лауреатига айланганди. 

Шунингдек, олим иқтисодий ўсишнинг Эрроу-Ромер эндоген модели муаллифларидан бири бўлган, нуфузли мукофотнинг яна 5 нафар лауреатига устозлик қилганди.

«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг! 

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
“Афғон халқининг сабри билан ўйнашманг” — “Толибон” қўмондонларидан бири Эронни босиб олиш билан таҳдид қилди  
Дунё
Хитойда қайта авж олиши кутилаётган ковид, 3 марта сайланган Эрдўғон, бир ойдан бери намойиш ўтказаётган ҳинд спортчилари — 29 май суратлари
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси ошди