2017 йилнинг январь ойи охирида Антарктидадаги Пайн-Айленд музлигидан кенглиги бир километр, узунлиги тахминан саккиз километр бўлган айсбер ажралиб чиқди, дея хабар бермоқда Meduza.
NASA’нинг қайд этишича, бу Пайн-Айленддан 2014—2015 йилларда ажралиб чиққан айсберларга нисбатан кичикроқ музтоғ — 2015 йил июлида музликдан ҳозиргисига нисбатан 10 марта каттароқ айсберг ажралиб чиққан эди. Айни вақтда, бу ҳолат музлик нақадар нозик эканини ҳам яна бир карра тасдиқлади.
ОАВ бу айсбергнинг ҳажми Манхэттен билан тенг экани ҳақида ёзмоқда, бироқ аслида Нью-Йоркдаги орол бу музтоғдан бир неча карра катта.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)