Интернетга жойланган 30 дақиқалик видеороликда ИШИД террорчилари ХХР раиси Си Цзиньпиннинг суратини ёндириб, илк бор Хитойга таҳдид қилди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
«Биз жабрланганлар учун ўч олишда дарёлаб қон оқизамиз», — дейилади видеолавҳада.
Шу тариқа, ИШИД Ироқ ва Сурияга урушга кетган 100 нафардан 300 нафаргача бўлган уйғур айирмачиларини қўллаб чиқмоқда.
Видео уйғур жангариларнинг Сурияда ўз уйидагидек машқ қилаётганини ва Хитойга ҳужум қилишга тайёрланаётганини тасдиқлайди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)