Испания Ла лигасининг 26-туридан жой олган бешта учрашув ўз якунига етиб улгурди. Шуларнинг 4 таси 4 март куни бўлиб ўтди.
Лигада пешқадам бўлиб турган «Барселона» ўз майдонида «Сельта»ни қабул қилиб, 5:0 ҳисобида муваффақият қозонди. 8 март куни Чемпионлар лигаси доирасида «ПСЖ» клубини қабул қиладиган Каталония клуби шу ҳисобни такрорлай олса, чорак финал йўлланмасини қўлга киритади.
Захирасида битта ўйини бор бўлган Мадриднинг «Реал» клуби «Барселона»дан 1 очко камроқ жамғарган. Кеча Зидан жамоаси «Эйбар» майдонида йирик ғалабани қўлга киритди — 4:1. Криштиану Роналду, Гарет Бэйл каби етакчи футболчилар майдонга тушмаган бўлса-да, «Қироллик клуби» ўзига билдирилган ишончни оқлай олди.
Испания Ла лигаси 26-тур 4 март, шанба
Изоҳ (0)