Интерьер модаси унчалик ҳам ўзгарувчан эмас, аммо қандайдир оммабоп дизайнерлик ечими ўз долзарблигини йўқотган бўлса, бу узоқ давом этади. Демак, эскирган трендлар рўйхати билан танишинг.
Оқ рангли интерьер
Биз уни нафис, енгил ва универсал деб атагандик, энди эса у… зерикарли кўринади.Ўрнини нима билан алмаштириш мумкин? Бир тусли интерьеримизга ёрқин ва тўқ бўёқларни қўшамиз — оқ фонда буни амалга ошириш осон. Шунда ҳеч ким дизайнни мужмал деб атамайди.
Оддий мебель
Биз бир пайтлар оч жигарранг диванлар ва карамель рангидаги қаҳва столларини сотиб олганмиз, аммо нейтрал ранглар ва оддий шакллар ҳақида унутиш вақти келди.Ўрнини нима билан алмаштириш мумкин? Дизайнерлик столчалари, ёрқин ва катта диванлар, кўплаб қулай пуфикларни сотиб олинг — интерьер стандарт бўлиши керак эмас, шундай экан, «характерли» буюмларни қидиринг.
Қўлбола безак
Ёки мебель. «Ўз қўлларинг билан яса» деган белгили барча нарсани ўтмишда қолдирамиз.Ўрнини нима билан алмаштириш мумкин? Қўлда қилинган, аммо профессионаллар томонидан бажарилган буюмлар ва безаклар. Ёки чиройли ва сифатли фабрика буюмлари.
Безакдаги ёзувлар
Безаклардаги «ёқимли ва ақлли» ёзувларни унутинг. Тез-тез кўз тушадиган матн аста-секинлик билан ўз маъносини йўқотади.Ўрнини нима билан алмаштириш мумкин? Картиналар ва абстракт безаклар. Шиорлар ва иқтибосларга қараганда улардан камроқ чарчайсиз.
Мармар, оқ плитка
Иккала материал ҳам эскирган ва уйга хос шинамликдан кўра, турк ҳаммомини эслатади.Ўрнини нима билан алмаштириш мумкин? Илиқ тусли ва жонли фактирали жилосиз плитка. Мозаика ҳақида анчадан буён орзу қиласизми? Унинг вақти келди.
Изоҳ (0)