Меҳмонхонадаги энг зарур бўлган мебелларни тўғри жойлаштириш — унда вақтингизни ёқимли ва қулай ўтказишнинг гарови. Агар бу хона кичкина ва шифти паст бўлса, у ҳолда бу хонани жиҳозлашда муайян тамойиллар ва чизмалар ёрдам бериши мумкин.
Диагоналлардан фойдаланинг
Телевизор тагига қўйиладиган тумбани бурчакка жойлаштирсангиз хона ўртасида бўш жой кўпаяди.Дам оладиган жой эшикдан узоқроқ бўлсин
Иложи бўлса мебелларни шундай жойлаштирингки, дам олиш жойи эшикдан узоқроқ бўлсин.Ойнадагидек акс эттиринг
Кичкина меҳмонхоналар учун «акс эттириш» усули жуда қўл келади. Ҳамма жиҳозларни жуфт-жуфт қилиб олинг ва уларни бир-бирига нисбатан ойнада акс этаётгандек жойлаштиринг.Манба: «Homester.com»