Бизнинг маслаҳатларимиз сизга мукаммал қоматга эга бўлишингизда ёрдам беради.
Ҳар икки ҳафтада машқлар режимини ўзгартиринг
Флорида университетида ўтказилган тадқиқотларга кўра, бир ойда икки марта спорт режимини ўзгартирган кишиларнинг машқларга қизиқиши ортгани ва яхши натижаларга эришгани маълум бўлган.Машқлардан кейин енг
Олимларнинг айтишича, нонушта пайти эмас, машқлардан кейин овқатланиш муҳим ҳисобланар экан.Мушакларга эътибор қаратинг
Машқларни бажаришда мусиқа эшитишга ёки ўй суришга чалғиш самарадорликни пасайтиради. Сиз ҳар бир ҳаракатни, ҳар бир мушаклар қисқаришини ҳис қилишингиз ва қанчалик кучга тўлаётганингизни кўз олдингизга келтиришингиз зарур.Машқларингизни қийинлаштиринг
Машқлар муваффақиятининг сири — мумкин бўлганидан ҳам кўпроқ кучни ишга солиш.Турникда тортилинг
Турникда тортила олмасангиз ҳам, тик ҳолатда осилиб туришнинг ўзи сон ва бел мушакларини ишлашга мажбур қилади.Манба: Men’s Health
Изоҳ (0)