БМТ санкциялари рўйхатидаги КХДР қуроли ташкилотнинг тинчликсевар кучлари томонидан Африкада топилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
БМТ ички ҳисоботида қайд этилишича, Шимолий Корея раҳбарияти ҳарбийлар учун машғулотлар ташкил этиб ва қурол-яроғ етказиб, ўрнатилган санкциялар таъсиридан қочмоқда.
Хусусан, ҳисоботда яқинда Миср томон сузаётган кемага беркитилган 30 мингта граната топиб, ушлангани маълум қилинган.
Шунингдек, КХДР ҳарбийларини Ангола ва Угандада ҳам кўришган.
Мутахассислар фикрича, Африкада шунга ўхшаш ишларни олиб бориш КХДРнинг Хитойга тобелигини камайтиришга хизмат қилади. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)