Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Тошкент шаҳар Яшнобод туманида икки номаълум шахс юзларига ниқоб ва қўлларига қўлқоп кийган ҳолда 1955 йилда туғилган аёлнинг уйига очиқ қолган эшик орқали кириб, уй эгасини уриб жароҳат етказди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати.

Маълум бўлишича, жиноятчилар жабрланувчининг қўл-оёқларини скотч билан боғлаб, ичида 23 миллион сўм пул, 2 500 доллар, қиймати 6 миллион сўм бўлган заргарлик буюмлари ва невараларининг туғилганлик ҳақидаги иккита гувоҳномалари бўлган темир сейфни ҳамда Nokia мобил телефонини олиб, воқеа жойидан яширинган.

Тезкор-суриштирув тадбирлари натижасида жиноятни Тошкент шаҳар Олмазор туманида яшовчи 1993 йилда ва 1994 йилда туғилган икки нафар шахс содир этгани аниқланди ва улар қўлга олинди.

«Ҳозирги пайтда уларга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилади вазирлик ахборотида.

«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар