Бугун — 4 март куни Россиянинг Patriot Boxing Team жамоаси Тошкентда Uzbek Tigers’га қарши жангларда иштирок этади. Унга «Ўзбекистон» спорт мажмуаси мезбонлик қилади.
WSB доирасида Uzbek Tigers 2017 йил ҳисобидан иккита жанг ўтказиб, ҳар иккисида ҳам мағлуб бўлганди. Жамоа аввалига Хитойда China Dragons’дан 2:3 ҳисобида енгилган бўлса, кейинроқ Қозоғистонда Astana Arlans’га 1:4 ҳисобида имкониятни бой берганди.
3-турдаги рақиб ва ниҳоят пойтахт Тошкентда қабул қилинади. Рақиб — Patriot Boxing Team бунга қадар қозоғистонликлардан 2:3 ҳисобида енгилган ва хитойликларни 4:1 ҳисобида таслим қилган.
Боксчилар орасида Рио—2016 қаҳрамони Ҳасанбой Дўстматов ҳамда China Dragons’га қарши жанг арафасида жароҳат олиб, рингга чиқа олмаган Элнур Абдураимов бор.
WSB Осиё минтақаси. 3-тур 4 март, шанба
Uzbek Tigers — Patriot Boxing Team
-49 кг: Ҳасанбой Дўстматов — Батор Сагалуев-56 кг: Абдулҳай Шораҳматов — Дмитрий Шарафутдинов-64 кг: Элнур Абдураимов — Радмир Абдураҳмонов-75 кг: Исроил Мадримов — Ражаб Ражабов+91 кг: Зухриддин Маҳкамов — Ислом ТекеевМаълумот учун, 56 килограмм вазнда Абдулҳай Шораҳматов Хитойда рақибини 3:0 ҳисобида мағлуб этишга муваффақ бўлганди. Энди унга яна бир бор имконият берилади.
МТРКнинг «Спорт» телеканали Uzbek Tigers боксчилари иштирокидаги жангларни тўғридан-тўғри трансляция қилади. «Бунёдкор»нинг «Сўғдиёна»га қарши 18:00 да старт оладиган ўйини эса ёзиб олинган ҳолда кечки эфирда намойиш қилинади.
Изоҳ (0)