Жаҳон бокс серияси (WSB)нинг VII мавсум «C» гуруҳи 3-тури доирасида Ўзбекистоннинг Uzbek Tigers жамоаси Тошкентдаги «Ўзбекистон» спорт мажмуасида Россиянинг Patriot Boxing Team боксчиларига қарши баҳс олиб борди.
Сўнгги, 5-жангда энг енгил – 49 килограммгача вазндаги боксчилар ўзаро жанг қилди. Рио–2016 Олимпия ойинлари чемпиони Ҳасанбой Дўстматов ҳеч қандай муаммосиз Батор Сагалуевни таслим қилди. Бу Ҳасанбой Дўстматовнинг 2017 йилдаги илк расмий жанги бўлди.
Олдинроқ Uzbek Tigers вакилларидан Абдулҳай Шораҳматов (-56 кг), Элнур Абдураимов (-64 кг), Исроил Мадримов (-75 кг) ҳамда Зухриддин Маҳкамов (+91 кг) россиялик рақибларини мағлубиятга учратганди.
Якунда Uzbek Tigers 5:0 ҳисобида Patriot Boxing Team жамоасини мағлубиятга учратиб, жорий мавсумдаги илк ғалабасига эришди.
Эстатиб ўтамиз, WSB доирасида Uzbek Tigers 2017 йил ҳисобидан иккита жанг ўтказиб, ҳар иккисида ҳам мағлуб бўлганди. Жамоа аввалига Хитойда China Dragons’дан 2:3 ҳисобида енгилган бўлса, кейинроқ Қозоғистонда Astana Arlans’га 1:4 ҳисобида имкониятни бой берганди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)