Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

АҚШнинг Пенсильвания штатидаги Нантикок шаҳри ўт ўчирувчилари Сибир хаскиси зотига мансуб итни бир соат ичида икки марта томдан олиб тушишга мажбур бўлди. Бу ҳақда Meduza хабар берди.

Фото: Facebook

Фото: Facebook

Ўт ўчирувчиларнинг хабар беришича, уларга томдаги итни кўриб қолган йўловчилар томонидан чақирув бўлган.

Қутқарувчилар чақирув жойига етиб келган, бироқ уй эгаси уйда бўлмаган. Ўт ўчирувчилар итни томдан олиб тушиб, уни уй ичида қолдириб кетган.

Фото: Facebook

Фото: Facebook

Тахминан бир соатдан сўнг худди шу манзилга яна чақирув бўлган: қизиқувчан уй ҳайвони уйда қамалиб ўтиришни хоҳламасдан, яна томга чиқиб олган.

Фото: Facebook

Фото: Facebook

Уй эгаси уйга қайтмаган, шунинг учун қутқарувчилар итни томдан олиб тушиб, уйнинг барча деразаларини ёпиб кетган.

«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар