Евроиттифоқ ватанларига депортация қилишдан олдин ноқонуний муҳожирларни қўлга олиши зарур, бироқ бунинг учун концентрация марказлари ташкил этиш режалаштирилмаган. Бу ҳақда миграция, ички ишлар ва фуқаролик масалалари бўйича еврокомиссар Димитрис Аврамопулос маълум қилди, деб хабар беради «Коммерсантъ».
Мансабдорга кўра, қочоқ мақомини олиш имкониятига эга бўлмаган шахслар ватанларига қайтишлари лозим.
«Евроиттифоқ аъзолари қочиш хавфи мавжуд бўлган тақдирда муҳожирларни қўлга олиш имкониятидан фойдаланиши керак. Уларни қайтариш жараёнини якунлаш учун керакли вақт мобайнида тутиб туриш талаб этилади», — дея таъкидлади еврокомиссар.
Димитрис Аврамопулоснинг айтишича, гарчи шундай фикр билдирилган бўлса-да, тузилма Европадан ташқарида ноқонуний муҳожирларни қўлга олиш марказларини ташкил этишни муҳокама қилмади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!