Нью-Йорк полицияси Рочестерда яҳудийлар қабристони таҳқирланишини текширмоқда. Бу охирги ҳафта мобайнида содир этилган учинчи шундай ҳолат, дея хабар беради «Корреспондент.net».
Нью-Йорк штати губернатори Эндрю Куомо мазкур воқеа, шунингдек, штатда яҳудийлар ташкилотларига қарши қаратилган жиноятлар сони ортиб бораётганлигидан ташвиш билдирди.
Турли динларга мансуб штат аҳолиси нафрат ва бетоқатлик ҳолатлари кескин кўпайгани гувоҳи бўлмоқда. Полиция федерал ва маҳаллий ҳокимият идоралари билан ҳамкорликда бундай жиноятларни синчиклаб ўрганишга киришди.Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Сент-Луис ва Филадельфияда яҳудийлар қабристони таҳқирлангани ҳақида хабарлар берилганди.Эндрю Куомо, Нью-Йорк штати губернатори