Тармоқда никоҳ либосидаги хитойлик қиз дарғазаб ҳолатда кўча бўйлаб куёв эканлиги тахмин қилинаётган йигитни занжирда судраб кетаётгани видеоси жойлаштирилди. Бу ҳақда «Вести.ru» хабар бермоқда.
Ҳодиса юз берган вақт ва жой аниқ кўрсатилмаган. Бечора эркак ўша кунга мўлжалланган никоҳ маросимига келмагани билдирилмоқда.
Видеолавҳада куёв деярли қаршилик кўрсатмаётгани, келин эса «Менга уйланасизми ёки йўқми?» дея жазавага тушаётганини кўриш мумкин.
Шуниси ҳам борки, кўплаб фойдаланувчилар мазкур лавҳадан энсаси қотганини яширмади. Уларнинг фикрича, юз берган ҳолат саҳналаштирилган ёки қайсидир тадбирнинг рекламаси бўлиши мумкин. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)