Reddit’нинг тахаллуси Derwolfe бўлган фойдаланувчиси қизи билан бирга Линдон Жонсон номидаги космик марказ (NASA’нинг кўргазма маркази)га борди. У ерда эса музқаймоқчи-робот тўрт ёшли қизчани хафа қилди!
Derwolfe’нинг қизи музқаймоқ учун таркибни танлаб, пул ҳам тўлаган эди. Робот қизалоқнинг рецепти асосида музқаймоқни тайёрлаган, тайёр бўлган маҳсулотни қизчага кўрсатган, бироқ кейин нимадир бўлиб, десертни йўқ қилган, деб ёзади Meduza.
Муаллифнинг сўзларига кўра, бу ҳаётида кўрган бир вақтнинг ўзида ҳам энг кулгули, ҳам энг қайғули манзара бўлган. Derwolfe’нинг қўшимча қилишича, улар бирга автомобилларни ювиш жойига боришганидан сўнг, қизалоқнинг роботларга бўлган ишончи қайта тикланган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)