2015 йил апрелида эълон қилинган Uzcard Family лойиҳаси ишга тушди, деб ёзади Norma Uzcard миллий тўлов тизими матбуот хизматига таяниб.
Лойиҳа битта ҳисоб учун қўшимча карталар чиқариш имконини беради. Яъни асосий карта эгаси ўз оиласи аъзолари учун яна бир нечта карта буюртириши мумкин. Харажатлар асосий ҳисобдан ечиб олинади. Қўшимча карталар нафақат қариндошлар, балки ваколатли шахслар, дўстлар ёки иш бўйича шериклар учун ҳам очилиши мумкин.
Ҳисоб рақами эгаси ҳар бир оила аъзоси ечиб олиши мумкин бўлган нақд пул миқдори, шунингдек алоҳида кунда харид учун ишлатиши мумкин бўлган маблағлар миқдорига чеклов қўйиши мумкин. Ҳисоб рақами эгасининг хоҳишига қараб, барча қўшимча карточкалар ёрдамида амалга оширилган ҳар бир молиявий операция ҳақида унинг мобил телефонига SMS-билдиришномалар келиб туриши мумкин.
Оилавий карталарни очиш учун сизга хизмат кўрсатувчи банкка мурожаат қилиш зарур.
Изоҳ (0)