Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги давлат активларини бошқариш маркази бош директорининг виртуал қабулхонаси ишга туширилди. Бу ҳақда қўмита ахборот хизмати хабар бермоқда.
Акциядорлар, инвесторлар ва бошқа манфаатдор шахслар ўз таклифлари ёки давлат активларини бошқариш борасидаги мавжуд муаммо ва камчиликлар тўғрисида бевосита марказ бош директорига мурожаат этиши мумкин.
Мурожаатлар марказнинг расмий веб-сайти ёки http://online.csam.uz./ виртуал қабулхона манзилига юборилади. Шунингдек, марказнинг (998 71) 259-21-17 рақамли «Ишонч телефони»га қўнғироқ қилиш имконияти яратилган.
Изоҳ (0)