Лос-Анжелес шаҳридаги Dolby кинотеатрида «Оскар» мукофотларини топшириш маросими бошланишидан икки соат аввал машҳурлар қизил йўлакча бўйлаб ўта бошлади.
Қизил йўлакча
Ушбу анъанавий тадбир бу йил сюрпризларсиз кечди: бошловчилар улар билан бўлғуси маросимни муҳокама қилди, шунингдек энг ёрқин либосларга баҳо берилди, деб ёзади TJournal.Дональд Трамп ва бошқалар
Бошловчи Жимми Киммел бошиданоқ Дональд Трамп борасида бир неча марта ҳазил қилди. Ҳатто, у Twitter’даги саҳифаси орқали АҚШ президенти Дональд Трампга хабар юбориб, ундан «Оскар»ни кўраётган ёки кўрмаётганлиги ҳақида сўради.«Чет тилидаги энг яхши фильм» йўналишида эса АҚШ президенти Дональд Трампнинг иммиграция фармонларига норозилиги туфайли маросимга келишдан бош тортган эронлик режиссёр Асқар Фарҳодийнинг «Коммивояжер» картинаси ғолиб бўлди.
Трампни бутун маросим давомида тилга олишди — айниқса, бошқа мамлакатлардан ташриф буюрганлар Мексика билан чегарада қурилаётган деворни назарда тутиб, «бизни ажратувчи девор» ҳақида гапирди.
Десант ширинликлар
Машҳурлар бироз очиққанида, уларни попкорн ва конфетлар билан сийлашди, егуликлар эса тепадан митти парашютларда тушди.https://twitter.com/Variety/status/836040228947156992Жеки Чан ва Фахрий «Оскар»
Келажакка қайтиб
Қайсидир лаҳзада «Келажакка қайтиб» трилогиясинини қанчалик яхши кўриши ҳақида гапириб беришга қарор қилган актёр Сет Роген пайдо бўлди. У билан бирга саҳнага фильмда Марти Макфлай ролини ўйнаган Майкл Жей Фокс ҳам чиқди, улар биргаликда ўша машҳур «ДеЛореан» автомобилидан тушиб келди.
Бундан ташқари, Роген трилогиянинг иккинчи қисмидаги боғичи мустақил боғланувчи кроссовкани кийиб олган эди.
https://twitter.com/dailydot/status/836057145489620992
Якундаги чалкашлик
Саҳнадан «Энг яхши фильм» номинациясида «Ла-Ла Ленд» ғолиб бўлгани ҳақида эълон қилингач, картина продюсери микрофон қаршисига келиб, хатолик юз берганини айтди. Маълум бўлишича, ташкилотчилар конвертларни чалкаштириб юборган, ва аслида эса энг яхши картина дея «Ой шуъласи» эътироф этилган.https://twitter.com/THR/status/836086259067977729
Ғолиблар
«Ла-Ла Ленд» фильми қўлга киритилган мукофотлар бўйича рекорд ўрната олмаган бўлса-да, бир йўла олтита мукофотга сазовор бўлди.Ғолибларнинг тўлиқ рўйхати билан ҳам танишинг.
Изоҳ (0)