Тошкент шаҳридаги Муқимий ва Бунёдкор кўчалари чорраҳасининг транспорт ҳаракати учун очилиши яна қолдирилди. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ матбуот хизмати маълум қилди.
Муқимий ва Бунёдкор кўчалари кесишмасида йўл ўтказмаси қурилиши муносабати билан ёпилган чорраҳанинг транспорт ҳаракати учун очилиши 2017 йил 10 мартга кўчирилди.Эслатиб ўтамиз, олдинроқ чорраҳада транспорт ҳаракати 11 февралдан 23 февралгача вақтинча ёпилганди. Кейинроқ «Тошшаҳартрансхизмат» ҳаракатланишга 1 мартдан бошлаб рухсат берилишини билдирди.Тирбандликни келтириб чиқармаслик мақсадида сизлардан қурилиш вақтида бошқа кўчалардан фойдаланишингизни сўраймиз. Юзага келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.
«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ матбуот хизмати
Изоҳ (0)