Жорий йилнинг 22 февралидан 24 февралига қадар Telegram’даги оммабоп каналларда Ўзбекистондаги телеканалларнинг рейтингини аниқлаш мақсадида сўровнома ташкил этилди.
Сўровнома натижаларига кўра, Uzreport ТV, Milliy TV ва MY5 телеканаллари кучли учликдан жой олди. Таҳлиллар Telegram’даги мингдан зиёд аудиторияга эга 7 та каналларда ўтказилди.
Унга кўра, кўнгилочар телеканаллар орасида томошабинларнинг нисбатан кўп қисми Milliy TV’ни, ахборот каналлари орасида эса Uzreport ТV’ни қайд этишган.
Интернетдаги овоз бериш натижалари шуни кўрсатдики, сўровчиларнинг 36,6 фоизи Uzreport ТV’ни, 17,8 фоизи Milliy TV’ни томоша қилишларини таъкидлашган, учинчи ўринни эса сўровчиларнинг 17,7 фоиз овози билан MY5 телеканали эгаллади.
Рейтингнинг кейинги поғонасида қуйидаги телеканаллар қайд этилди: «Кинотеатр» (9,3%), «Ёшлар» (4,8%), «Ўзбекистон» (4,2%), «Спорт» (3,0%) ва янги очилган Zo‘r TV (2,3%).
Сўровнома турли ташкилотларнинг реклама кампаниялари фаолиятини самарали режалаштириш учун телетомошабинларнинг объектив муносабатини билиш мақсадида ўтказилди.
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ (0)