Кўпчилигимизда баъзан транспортлар чайқалиши натижасида кўнгил беҳузур бўлиш ҳоллари юз беради.
Бундай нуқсонга ҳар хил ёшдаги ва жинсдаги кўплаб кишилар дучор бўлишади. Инсон вестибуляр органи барқарорлиги болаликдан шакллана бошлайди. Бунда албатта, генетик мойиллик ҳам катта аҳамиятга эгадир.
Баъзи тахминларга кўра, танани болаликдан чиниқтириш ва маълум зўриқишларга ўргатиш катта ёшга етганда бундай қийинчиликларни осон енгишга ёрдам бериши мумкин экан.
Бундай ҳолларда дори-дармонлардан кўра оддий халқона усуллар, масалан ялпизли конфет ёки лимон тилимидан фойдаланиш мумкин. Бу усул бироз бўлса-да организмни ёқимсиз ҳолатдан чалғитади.
Агар имконият бўлса, нохуш ҳолат ўтиб кетгунча ёйилган ўтирғичда ётиш ҳам самарали натижа бериши мумкин.
Изоҳ (0)