Стрии ёки чизиқлар – бу ҳар хил сабабларга кўра тери устида пайдо бўлувчи чандиқларнинг бир тури. Бу мақоламизда бу чандиқларнинг асосий турлари ва уларни бартараф этиш воситалари ҳақида айтмоқчимиз.
Пайдо бўлиш сабаблари:
- ўсмирлик ёшидаги гормонал ўзгаришлар;- ҳомиладорлик пайтидаги гормонал ўзгаришлар ва терининг тортилиши;- коллаген ва эластин синтезининг бузилиши;- тез семириш ёки озиш.
Бу сабаблар бир-бирига ўхшаш, баъзилари эса бир-бирига боғлиқ. Гормонал мувозанатсизлик коллаген ва эластин синтезини бузади, бу эса ўз навбатида семиришга олиб келади. Тери тортилади, юпқалашади ва терининг юқори қаватида узилиш рўй беради. Натижада тери устида чизиқлар пайдо бўлади.
Дастлабки босқичда чизиқлар пайдо бўлишининг олдини олиш мумкин. Терини чўзилишдан сақловчи чораларни қўлланг. Жисмоний машқлар бажаринг.
Тўғри овқатланинг. Мева ва сабзавотларни кўп истеъмол қилиш организмни витаминлар билан таъминлайди. Оқсилга бой овқатлар эса организмда коллаген ва эластин синтезланишига ёрдам беради. Вазннинг ошиб кетишига йўл қўйманг.
Уй шароитида тайёрланган крем ва скраблар чизиқларни камайтиради ва терига яхши таъсир кўрсатади.
Алоэ шарбатидан қилинган крем
Алоэ шарбати, зайтун ёғи ва 10 томчи А, E витаминларини аралаштириб крем тайёрланг. Терининг муаммоли жойларига бир кунда 2 маҳал суринг.
Шакардан скраб
Бир хил миқдорда туз ва шакарни аралаштиринг ва исталган ўсимлик ёғидан қўшинг. Яхшилаб аралаштиринг ва терига суринг. Бироздан сўнг илиқ сувда ювинг.
Изоҳ (0)