Бу гал дизайнерлар қандай янгиликлар тайёрлашди экан? Бизнинг мақоламиз модалар намойишининг энг актуал трендлари ҳақида.
Oversize кийимлар
Кўринишдан, oversize услубидаги кийимлар узоқ вақт модада қоладиганга ўхшайди.Катта ҳажмли ва кенг турадиган устки кийимлар совуқ кунларда кўп қаватли қиёфа учун мос келади. Куз фаслида эса уни тугмалари очилган ҳолда кийиш мумкин.
Қўй жунидан қилинган кийимлар
Дизайнерлар бундан кейин қўйнинг юмшоқ ва узун жунларидан тайёрланган шуба, ёқа, шарф ёки пальто енгларига эътибор қаратишни маслаҳат беришмоқда.Қавилган пальтолар
Келаси қишнинг совуқ кунлари учун кўрпа каби ўранса бўладиган қавилган пальтоларни танлашингиз мумкин. Бундай пальтоларни оддий шимлар ёки кўйлак ва этиклар билан бирга кийиш мумкин.Йирик зираклар
Дизайнерлар бундай катта зиракларни шубалар, катта ҳажмли свитерлар ва трикотаж кўйлаклар билан тақишни маслаҳат беришади.Wonderzine материаллари асосида
Изоҳ (0)