Смартфонларнинг зарари ҳақида айтилаётган гапларнинг ҳаммасига ҳам ишониш керак эмас, аммо севимли техникамиз ҳақиқатда сабабчи бўлиши мумкин бўлган жисмоний касалликлар ҳам мавжуд. Уларни орттириб олиш хавфи эса жуда катта.
Кўз билан боғлиқ муаммолар
Кўз компьютерга нисбатан смартфондан кўпроқ азият чекади — кичик экрандаги майда ҳарфларни нимқоронғи метро вагонида ўқишга уриниш асоратсиз бўлмайди. Натижада офтальмологлар «қуруқ кўз синдроми» деб атайдиган муаммо юзага келади, бунда кўз оғриб, шиллиқ парда қуриб кетади, кўз оқи эса қизаради.Бел билан боғлиқ муаммолар
Смартфонлар қадни тик тутиб туришимизга тўсқинлик қилади. Кўзни пастга — экранга қаратиб, сиз бошингизни эгасиз ва натижада белга оғирликни кўпайтирасиз. Пастга туширилган бош миянинг қон билан нормал таъминланишига тўсқинлик қилади, оқибатда эса қаттиқ чарчаш ва бесабаб бош оғриқларидан азоб чекасиз.Уйқу билан боғлиқ муаммолар
Смартфон доимий равишда танангизни «нурлантириб туради» — буни сезмаслигингиз мумкин, лекин унинг оқибатларини сезмасдан қолмайсиз. Масалан, сизнинг уйқу ва уйғоқлик циклларингиз бузилади, натижада эса сизда уйқусизлик юзага келади. Шунингдек, телефонни ёнингизда олиб ётсангиз ҳам, у уйқу билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқаради: экраннинг юқори даражада ёрқинлиги мияга ҳали ҳам кундузги вақт давом этаётгани ҳақида ёлғон хабар юборади, натижада мелатонин уйқу гармонини ишлаб чиқариш пасаяди.Юрак билан боғлиқ муаммолар
Гаджетнинг электромагнит нурланиши юракка ҳам таъсир қилиши мумкин. Ушбу электромагнит тўлқинлар билан учрашган вақтда эритроцитлардаги (қизил қон таначалари) гемоглобин концентрацияси пасаяди. Гемоглобинсиз эса улар ўзларининг асосий функцияси — кислород ташишни бажара олмайди. Бундан биринчи бўлиб юрак азоб чекади — тахикардия ва систолик шовқин пайдо бўлиши мумкин.Манба: Men’s Health
Изоҳ (0)