Москвада бўлиб ўтган Владимир Крайнев номли II пианиночилар халқаро танловида Ўзбекистондан Самарқанд шаҳридаги 1-болалар мусиқа ва санъат мактаби 5-синф ўқувчиси Дарья Ахтамова иштирок этди. Бу ҳақда «Самаркандский вестник» хабар бермоқда.
Танловда АҚШ, Хитой, Украина, Грузия, Словения, Озарбайжон, Япония ва Жанубий Кореядан келган 120 нафар ёш созанда иштирок этди.
Бах, Моцарт, Шопен, М. Машковский ва К. Черни асарларидан иборат мураккаб дастурни ижро этган Дарья нуфузли ҳакамлар ҳайъати томонидан эътироф этилди ва Владимир Спиваков фонди иқтидорли болалар рўйхатига киритилди. У март ойи охирида халқаро танловнинг учинчи босқичида қатнашади.
Изоҳ (0)