Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Рустам Азимовни қабул қилди. Бу ҳақда Anadolu агентлиги хабар бермоқда.
Учрашув Истанбулдаги «Бэйларбейи» саройида бўлиб ўтган ва матбуот учун ёпиқ тартибда бир соатга яқин давом этган.
Хабар беришларича, учрашувда Туркия бош вазири ўринбосари Туғрул Туркеш, иқтисодиёт вазири Ниҳат Зейбекчи ва миллий мудофаа вазири Фикри Ишик иштирок этган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)