Ҳиндистонда Airbus A320 йўловчи самолёти қайта жиҳозланиб, Hawai Adda номли вегетариан ресторанига айлантирилди. Шунингдек, самолёт ичида новвойхона ва кафе жойлашган. Бу ҳақда Daily Mail хабар берди.
Янги муассаса мамлакатнинг шимоли-ғарбидаги Панжоб штатининг Лудҳиана шаҳрида иш бошлади. Hawai Adda бир вақтнинг ўзида 72 кишини қабул қила олади.
Ҳаво кемаси аввалроқ етакчи миллий авиакомпания Air India’га тегишли бўлган. Уни қайта жиҳозлаш учун бир йил сарфланди.
Лойиҳа ресторанлар ички дизайни билан шуғулланувчи Гонгконгнинг Hands Hospitality компанияси томонидан амалга оширилди.
Компания томонидан хабар берилишича, улар самолёт ички дизайнининг кўплаб қисмларини сақлаб қолишга ҳаракат қилди. Бунинг учун фирма авиакомпания муҳандислари ва техник мутахассислари хизматидан фойдаланди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)