Фарғона вилоятидаги «Фарғонаазот» заводи аммиак цехида 23 февраль куни юз берган портлаш натижасида етти киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигидаги манба «Дарё»га маълум қилди.
Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари ҳозирча маълум қилинмаяпти. Аввалроқ ФВВ матбуот хизмати портлаш заводдаги таъмирлаш-монтаж ишлари вақтида юз бергани ҳақида расмий ахборот берган эди.
Дастлабки хабарларда ҳодиса оқибатида одамлар қурбон бўлгани айтилган, бироқ уларнинг сони кўрсатилмаган эди.
Ҳодиса сабаблари ва тафсилотларини аниқлаш, шунингдек, жабрланувчиларнинг оилаларига кўмак кўрсатиш мақсадида ҳукумат комиссияси тузилган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)