Жорий йилнинг 20 февраль куни Бухоро вилоят ҳокимлик соати йиғилиши бўлиб ўтди. Уни вилоят ҳокими Ўктам Барноев бошқариб борди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги аппарати ахборот хизмати хабар бермоқда.
Йиғилишда жиноятчиликка қарши курашиш ва хавфсизликни таъминлаш, соғлиқни сақлаш тизими, ижтимоий ҳимоя тизимидаги масалалар муҳокама этилди.
Айни пайтда вилоятдаги 276 та қишлоқ врачлик пунктининг фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида уларнинг 71 тасини поликлиникага айлантириш, 68 тасини қишлоқ врачлик пункти сифатида, 42 тасини тез тиббий ёрдам бўлими сифатида сақлаб қолиш бўйича таклифлар тайёрлангани қайд этилди.
Муҳокамада тизимлардаги баъзи муаммолар таҳлилига ҳам эътибор қаратилди. Ҳокимлик соатида йиғилиш кун тартибидан ўрин олган бошқа долзарб масалалар ҳам кўриб чиқилди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)