24 февралнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Кун фотоси: Ўзбекистон Президенти яккаёғочлик Алишер Аҳмедов хонадонида меҳмон бўлди. Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилояти бўйлаб сафар қилмоқда.
2. Алишер Навоий театри директори Маҳмуд Муратов Ўзбекистон маданият вазири этиб тайинланди. Президентнинг 15 февралдаги фармони билан Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тугатилган эди.
3. Рустам Қурбонов янги ташкил этилган Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси раиси этиб тайинланди. У ўз вақтида Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлигига раҳбарлик қилган.
4. Андижон вилоятининг икки туманида янги ҳокимлар: Улуғнорга Абдуғофир Сулаймонов, Бўзга эса Дониёрбек Адилбоев раҳбар этиб тайинланди.
5. ОАВ: Янгиланган Nokia 3310 интернетга уланиши мумкин. Бироқ унда саҳифаларни кўриш имкони чекланган бўлади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)