АҚШ президенти Дональд Трамп қурол-аслаҳалар олий даражада бўлиши учун мамлакатнинг ядро арсеналини кучайтириш истагини билдирди. Бу ҳақда президент Reuters агентлигига берган интервьюсида маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».
Унинг сўзларига қараганда, Қўшма Штатлар ядровий қуролланиш имкониятларини ривожлантириш бўйича ортда қолган.
Трамп, шунингдек, Россия қуролланишни назорат қилиш ҳақидаги келишувни бузган ҳолда қанотли ракеталарни кучайтирганлигидан шикоят қилди.
Америка раҳбари Россия президенти Владимир Путин билан учрашганда мазкур мавзуни кўтариш ниятида эканлигини таъкидлади. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!