Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри директори лавозимида фаолият кўрсатаётган Маҳмуд Муратов Ўзбекистон маданият вазири этиб тайинланди. Бу ҳақда вазирлик сайтида ахборот берилган.
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри сайти маълумотларига кўра, Маҳмуд Муратов меҳнат фаолиятини 1970 йили Республика болалар мусиқа мактаб-интернати ўқитувчилигидан бошлаган.
1978 йилдан Маданият ишлари вазирлиги Махсус тадбирлар ва конкурслар бўлими мудири, Мусиқа ташкилотлари бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаган, 1990—1992 йилларда маданият ишлари вазирининг биринчи ўринбосари бўлган.
1985—1990 йиллар ва 1992—1994 йилларда Ўзбекистон давлат филармонияси раҳбари сифатида ишлаган. Муратов 1994 йилдан Тошкент давлат мусиқали комедия (оперетта) театри директори, 2015 йилдан эса Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри директори лавозимида фаолият кўрсатган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)