Европа Чемпионлар лигасининг чорак финали сари ҳаракат қилаётган клублар кеча — 21 февраль тунида 1/8 финал доирасида майдонга тушди.
Франция чемпионатида пешқадамлик қилаётган «Монако» Англияда «Манчестер Сити» меҳмони бўлиб, ўз дарвозасидан 5 та гол ўтказиб юборди ва бунга уч марта жавоб қайтарди. Монаколик футболчилар ҳисобда икки бор олдинда борганига қарамай, якунда бу натижани ушлаб қола олмади.
Учрашув кулминацияси 50-дақиқага келиб содир бўлди. Шу куни манчестерликлар дарвозасини икки бор аниқ ишғол қилган Радамель Фалькао пенальтидан аниқ фойдалана олмади. «Шаҳарликлар» шундан кейин 4 та гол уришга муваффақ бўлди.
Куннинг иккинчи ўйини Леверкузенда ташкил этилиб, «Байер» ўз уйида «Атлетико»ни қабул қилди — 2:4. Жавоб ўйини Мадридда кечиши инобатга олинса, Диего Симеоне жамоаси катта эҳтимол билан навбатдаги босқич масаласини ижобий ҳал қила олди.
Европа Чемпионлар лигаси 1/8 финал 21 февраль, сешанба
Изоҳ (0)