Visa тўлов тизими ва IBM компанияси «буюмлар интернети», сунъий интеллект ҳамда маҳсулот ва хизматлар учун масофадан тўлашнинг кенг имкониятларини ўз ичига олувчи катта миқёсдаги лойиҳа ишга туширилганини эълон қилди, деб ёзади «Коммерсантъ».
Лойиҳа истеъмолчиларга товарлар ва хизматлар учун интернетга уланган ҳар қандай қурилма, масалан, маиший техника, автомобиллар ёрдамида пул тўлаш имкониятини тақдим этишни режалаштирмоқда.
Қўшма лойиҳа доирасида яқин беш йил ичида Visa интернетга уланган ва IBM’нинг «буюмлар интернети» соҳасидаги сунъий интеллект тизими — IBM Watson IoT’дан фойдаланувчи қурилмалар орқали тўлаш имкониятини тақдим этади.
Тизим онлайн режимида истеъмолчиларнинг сўровлари ва одатларини баҳолайди; маблағларни янада оқилона сарфлаш, зарур товарларни паст нархларда сотиб олиш, автосуғурта, фитнес-марказ абонементини узайтириш вақти ва бошқалар борасида маслаҳат ва тавсиялар бера олади.
Айни пайтда ушбу тизимни 6 мингдан зиёд киши қўлламоқда, улар унинг ёрдамида бир неча миллионта қурилма, сайт ва сервислардан фойдалана олади. Ҳозирги вақтда Visa компаниясининг бутун дунё бўйича мижозлари сони 3 миллиарддан ошади.
Изоҳ (0)