• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12777.52
    • RUB161.54
    • EUR14590.65
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Технологиялар

    Мобил алоқа антенналари инсон саломатлиги учун зарарлими?

    Бугунги кунда ер юзида 1,4 миллион дона мобил алоқа антенналари мавжуд. Улардан 17721 таси Ўзбекистонда ўрнатилган, дея хабар беради «Terabayt.uz».

    Фото: «Terabayt.uz»

    Фото: «Terabayt.uz»

    Мобил алоқа операторлари муайян ҳудудда мобил алоқани яхшилаш учун антенна ўрнатмоқчи бўлса, шу ерлик аҳоли томонидан қаттиқ қаршиликка дуч келиш ҳолатлари кўзга ташланади. Одамлар ўзлари истиқомат қилаётган ёки фаолият кўрсатаётган бино томига ўрнатилган мобил алоқа антеннаси гўёки уларнинг саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши тўғрисида исботини топмаган далиллар келтириди.

    Жумладан, бу борада аҳоли ўртасида ўтказилган сўровларда иштирокчиларнинг 40 фоизи бу антенналарнинг юрак-қон томир, асаб ва қон босими касалликларини келтириб чиқаришига ишонишларини билдирган. Санитария-эпидемиология назорати маркази ўтказган сўровларда иштирокчилар мобил антенналарнинг касаллик тарқатувчи эканини интернетдан ўқиганликларини маълум қилган. Чиндан ҳам, бу антенналар ўзларидан зарарли тўлқинлар ажратиб чиқарадими?

    Мазкур масала Тошкент шаҳрида Uzreport агентлиги томонидан ташкил этилган «Мобил алоқа: технология, сифат, хавфсизлик» мавзуидаги давра суҳбатида кўтарилди. Маълум бўлишича, 2001 йилдан бошлаб жаҳон давлатларида мобил алоқа тўлқинларининг инсон саломатлиги ва атроф-муҳитга салбий таъсири хусусида илмий-тадқиқот изланишлари олиб борилади. Тошкент шаҳар давлат экологик экспертиза маркази вакили Тамара Дурованинг сўзларига кўра, айни пайтгача мобил алоқа операторлари томонидан ўрнатилган алоқа антенналарининг инсон ёки табиатга зарари илмий жиҳатдан исбот қилинмаган. 2011 йилда Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан эълон қилинган баёнотда ҳам электромагнит майдони, жумладан, база станциялари ва мобил телефонларидан таралаётган тўлқинларнинг инсон саломатлигига таъсири ўз исботини топмагани қайд этилган.

    Санитария-эпидемиология назорати марказининг Санитария, гигиена ва касб касалликлари ИТИ лаборатория бошлиғи М. Магайнинг маълум қилишича, мобил алоқа антенналари фаолияти «Аҳоли пунктларида радиотехника объектларини ўрнатиш ва улардан фойдаланишнинг санитария қоидалари ва меъёрлари», «Радиочастоталарнинг электромагнит майдони манбалари билан ишлашда санитария нормалари ва қоидалари» каби меъёрий ҳужжатлар асосида назорат қилинади. Мутахассиснинг фикрича, бугунгача радиотехника воситаларидан тарқалаётган нурларнинг санитария зарарлари аниқланмаган.

    Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари Умиджон Аъламовнинг маълум қилишича, ҳар бир ўрнатиладиган алоқа станциясининг ўрнатиш ҳудуди, унинг ишлаш салоҳияти тўлиқ назорат остига олинади. Жумладан, юқорида қайд этилган меъёрий ҳужжатлар асосида, бу антенналарнинг ишлаш қуввати мамлакатда 2,5 мкВт/см2 дан ошмайди. Бу жаҳондаги энг паст кўрсаткич ҳисобланади. Мисол учун, Исроил давлатида бу кўрсаткич 400, АҚШ, Скандинавия мамлакатларида 100, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Белоруссия, Қирғизистонда 10 мкВт/см² гача белгиланган. Яъни, Ўзбекистонда антенналарнинг зарарли тўлқин тарқатиши ҳақидаги исботини топмаган илмий қарашлар ҳам ҳисобга олиниб, ҳар эҳтимолга қарши улардан энг паст қувватда фойдаланиш давлат томонидан белгилаб қўйилган.

    Unitel МЧЖ бош директори Дмитрий Шуковнинг фикрича, одамлар мобил алоқа операторларининг антенналаридан қўрқмасликлари зарур. Аксинча, аҳоли бу турдаги антенналарнинг маҳалла ва биноларда, уларга яқин ҳудудда жойлаштирилишидан хурсанд бўлишлари лозим. Боиси, уларга яқинроқ бўлиш алоқа сифатини таъминлайди ва телефондан зарарланиш хавфини камайтиради. 

    Мобил алоқа воситалари алоқа антеннаси билан алоқа ўрнатишда зўриқадиган, антенна топишга қийналадиган бўлса, ўзларидан зарарли нурлар тарқата бошлайди. Шунингдек, Unitel МЧЖ томонидан аҳоли уй-жойлари, биноларда ўрнатилаётган мобил станциялар шартнома асосида, маҳалла ва бино тегишли бўлган муассаса раҳбарининг розилиги билан ўрнатилади ва бунинг учун йилига ўртача 7,6 миллион сўм ижара пули тўланади. Ундан ташқари, мобил оператор том ва бинони таъмирлаш, атрофни ободонлаштириш учун алоҳида маблағ ажратади.

    Экспертларга кўра, агар қидириладиган бўлса, атрофимиздан юзлаб зарарли воситалар ва омилларни топиш мумкин. Жумладан, оддий микротўлқинли печнинг инсон саломатлиги учун зарари ахборот технологиялари воситалариникидан бир неча маротаба юқори.

    «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!

    16.02.2017, 15:02   Изоҳ (0)   44158
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Дубайда ёзда учувчисиз учар таксилар ишга туширилади

    16.02.2017, 09:58

    Хитой йилнинг биринчи ярмида дунёдаги энг йирик сув самолётининг илк синов парвозини амалга ошириши маълум қилинди

    15.02.2017, 16:58

    UMS мобил алоқа оператори раҳбарияти янгиланди

    14.02.2017, 13:48

    Марк Цукерберг ўзини Ўргимчак одам сифатида синаб кўрди

    13.02.2017, 09:53

    Amazon компанияси санкцияларни четлаб ўтиб, Эрон билан иш олиб борганини билдирди

    11.02.2017, 23:13

    Pinngle мессенжерини юклаб олинг ва бепул мулоқот қилинг!

    10.02.2017, 09:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Америка авиакомпаниялари самолётларда Starlink хизматини ўчира бошлади

    Дунё | 8 июн, 23:55

    АҚШ ва Хитой савдо божлари борасида Лондонда учрашув ўтказади

    Дунё | 8 июн, 23:05

    Франция Германияни мағлуб этиб Миллатлар Лигаси бронза медалини қўлга киритди

    Спорт | 8 июн, 22:38

    Францияда электроскутер сабаб юзага келган ёнғинда 4 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 8 июн, 22:10

    Тошкент марказида “Салом, Мундиал” супершоуси бўлиб ўтади

    Ўзбекистон | 8 июн, 21:52

    Шимолий Кореяда май ойида муваффақиятсизликка учраган кема қайта сувга туширилди

    Дунё | 8 июн, 21:45

    Ўзбекистон ва Қатар ўйини сабаб Тошкентнинг айрим кўчаларида ҳаракат чекланади

    Ўзбекистон | 8 июн, 21:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.