Хитойнинг Хубэй провинциясида ўтсочар билан жиҳоланган дрон синовлари бўлиб ўтди. Ноодатий учувчисиз қурилма ҳавода тортилган электр узатиш симларини ахлатдан тозалашга мўлжалланган, деб ёзади Afisha Daily.
Вақти-вақти билан электр узатиш симларига ташландиқ нарсалар осилиб қолади, энергетика компаниялари ходимлари эса уларни қўлда олиб ташлашга мажбур бўлади, бунинг учун эса улар махсус кўтарма кажава орқали баландга кўтарилади.
Тозалаш жараёнини тезлаштириш учун, энергетика компанияларидан бири ўтсочар билан жиҳозланган DJI S1000+ октокоптеридан фойдаланди. Хитой электр узатиш симлари баланд ҳароратларга чидамли, чиқиндидан эса бундай усул билан ҳам тез, ҳам самарали тарзда халос бўлиш мумкин.
Изоҳ (0)