Таиланд жанубидаги Андаман денгизининг Рача-Яй оролида балиқларга емиш берган россиялик сайёҳ аёл ҳибсга олинди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Phuket Gazette нашрига кўра, аёл Таиланд денгиз ва қирғоқ ресурслари департаменти ходимлари томонидан қўлга олинган ва Пхукет оролидаги полиция бўлимга келтирилган. Унга махсус қўриқланадиган ҳудудда ўзини тутиш қоидасини бузганлик айби қўйилди ва озод этилиши учун 100 минг бат (2,8 минг доллар) миқдоридаги гаров пули белгиланди. Сайёҳ гаров пулини тўлаши ва суд қарори чиқарилгунига қадар Таиландда қолиши лозим.
Таиландда ноёб балиқларни нафақат овлаш, ҳатто овқатлантириш ҳам ман этилган. Маҳаллий қонунчиликка кўра, бундай хатти-ҳаракат жиноят сифатида баҳоланади ва 2,8 минг долларгача жарима ёки бир йилгача қамоқ жазоси белгиланади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)